АҚШнинг Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий-ҳаво кучлари базасида бўлиб ўтган учириш маросимида Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этди.
Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, космик аппарат битта ташувчи ракета орқали учирилган бир гуруҳ космик аппаратлар таркибида орбитага чиқарилган. Лойиҳа Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳамкорликдаги иши натижасида амалга оширилди. Сунъий йўлдошни бошқариш Бишкекда жойлашган Парвозларни бошқариш марказидан амалга оширилади.
Космик тасвирлар қишлоқ хўжалиги ерлари, музликлар, сув объектлари, ўрмонлар ва яйловларни мониторинг қилиш, шунингдек, табиий экотизимлардаги ўзгаришларни кузатиш имконини беради. Бундан ташқари, олинган маълумотлар ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланиш ва рухсатсиз чиқинди полигонларини аниқлаш, шунингдек, логистика йўналишларини оптималлаштиришга ёрдам беради.
Сунъий йўлдош маълумотлари давлатнинг рақамли тизимларига интеграция қилиниб, ҳудудий хариталар ва таҳлилий моделларни яратишда қўлланилади.