Миллий банк маълумотларига кўра, 2025 йил якунида банк сектори умумий активлари 1 трлн 211,2 млрд сомни ташкил этган.
Шунингдек, банк сектори мижозларининг кредит портфели 569,8 млрд сомга етди. Бу йил бошига нисбатан 12,4 фоизга кўп. 2025 йил охирида ушбу кўрсаткич 507,0 млрд сомни ташкил этган.
Банк тизимидаги таснифланган кредитлар улуши умумий кредит портфелининг 11,2 фоизини ёки 64,0 млрд сомни ташкил қилди. 2025 йил охирида бу кўрсаткич 10,5 фоиз ёки 53,0 млрд сом бўлган.
Муддати ўтган кредитлар ҳажми 10,5 млрд сомни ёки банк тизими кредит портфелининг 1,8 фоизини ташкил этди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 1,8 млрд сомга ёки 20,2 фоизга ошган.
Банк сектори умумий мажбуриятлари йил бошидан бери 28,5 фоизга ошиб, 1 трлн 273,3 млрд сомга етди. 2025 йил охирида бу кўрсаткич 990,6 млрд сом бўлган.
Банк сектори мижозларининг умумий депозит базаси 924,1 млрд сомни ташкил қилди. Йил бошидан бери депозитлар ҳажми 6,7 фоизга ошган. 2025 йил охирида депозит базаси 866,2 млрд сом бўлган.
Миллий банк белгилаган иқтисодий нормативларни ҳисоблашда қўлланиладиган банк сектори умумий соф капитали 279,2 млрд сомни ташкил этиб, йил бошидан бери 29,2 фоизга ўсди. 2025 йил охирида бу кўрсаткич 216,1 млрд сом бўлган.
Банк сектори капиталида хорижий иштирок улуши 13,2 фоизни ёки 31,2 млрд сомни ташкил қилди. 2025 йил охирида бу кўрсаткич 16,5 фоиз ёки 26,6 млрд сом бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишни мақсад қилгани ҳақида хабар берилган эди.