Қирғизистон авиакомпанияси Қозоғистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Фото: Фото: Александр Павский / Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазирлиги Қирғизистоннинг «Asman Airlines» авиакомпанияси Қозоғистон авиация бозорига 27 июндан киришини маълум қилди.

Компания Алмати-Иссиқкўл йўналишида ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) мунтазам тўғридан-тўғри йўловчи қатновларини амалга оширишни бошлайди. Бундан ташқари, 3 июлдан Қозоғистоннинг «Fly Arystan» авиаташувчиси ҳам Алмати-Иссиқкўл йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Шундай қилиб, ёзги даврда белгиланган йўналиш бўйича ҳафтасига 4 та мунтазам йўловчи рейси амалга оширилади.

Ҳаво алоқасининг очилиши икки давлат ўртасидаги сайёҳлик, савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.