Қирғизистон Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги маълумотларига кўра, рейтингни тузишда бир қатор омиллар, жумладан, саргузаштли туризм имкониятлари, пиёда сайр қилиш учун йўналишлар мавжудлиги, етиб бориш қулайлиги, саёҳат харажатлари, хавфсизлик кўрсаткичлари, биохилма-хиллик ва сайёҳларнинг қизиқиши ҳисобга олинган.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг нисбатан кам аҳоли яшайдиган табиий ҳудудлари ва янги жойларни кашф этиш имконияти уни якка саёҳатлар учун жозибадор қилади. Хоҳишга кўра, сайёҳлар кичик ташкиллаштирилган гуруҳларга ҳам қўшилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Қирғизистонга 5,3 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Аввалроқ Қирғизистонда туроператорларни сайёҳларни суғурталашга мажбурлаш таклиф этилгани хабар қилинган эди.