Президент Qarmet компаниясининг уюшқоқ жамоаси ўзининг доимий муваффақиятларига машаққатли меҳнат эвазига эришаётганини таъкидлади. У, айниқса, Qarmet ходимларининг машаққатли меҳнати, профессионаллиги ва фидойилиги компанияни муваффақиятга олиб боришини таъкидлади.
— Ушбу йиғилишда ўтган йили энг юқори унвон - "Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони" унвонига сазовор бўлган Сергей Петрович Чернобай иштирок этмоқда. Сизларнинг орангизда Qarmetнинг аввалги шон-шарафини тиклаш учун тинимсиз меҳнат қилаётган фуқаролар бор. Сизларнинг самарали меҳнатингиз катта ҳурматга лойиқ. Давлат сиёсати ажойиб ишчилар ва мутахассисларни рағбатлантиришга қаратилган. Ўтган йили биз сизлар каби меҳнаткаш инсонларга эҳтиром кўрсатдик. Аммо давлатнинг сизларга, саноат ишчилари ва қишлоқ хўжалиги ишчиларига бўлган ҳурмати ўзгаришсиз қолмоқда. Биз сизларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Шу сабабли мен мамлакатимиз индустрияси ва саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим. Бу сизларнинг Ватанимиз манфаатлари йўлидаги улкан меҳнатингизга муносиб эҳтиромдир, — деди Давлат раҳбари.
Президент шунингдек, бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
— Биласизми, мен ўз нутқимда давлат кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чоралар кўришини, жумладан, кейинги уч йил давомида текширувлардан озод қилинишини айтган эдим. Менимча, биз ҳозир кичик бизнесга янги солиқ шароитларига муваффақиятли мослашишлари учун ёрдам беришимиз керак. Шунингдек, кредитларни арзонлаштириш учун корхоналарни молиялаштириш масаласини ҳам кўриб чиқиш керак, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб зўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Темиртауга амалий ташрифи давомида Qarmet акциядорлик жамияти жамоаси ва касаба уюшмаси аъзолари билан учрашув ўтказди.