«Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ тинч-тотув яшаши позициясини қўллаб-қувватлайди. Умуман олганда, КХШТнинг масъулият соҳаси ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудуди билан аниқ белгиланган ва жамоавий хавфсизлик фақат шу ҳудудда таъминланади. Шундай қилиб, КХШТнинг Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳудудида иштирок этиши кун тартибида эмас», — деди у вазирликда бўлиб ўтган ҳафталик брифингда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.
Муаллиф: Марлан Жиембай