«КХШТ бош котиби депутатларга Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларидаги вазият ҳақида маълумот берди ва Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдидларни белгилаб берди. Станислав Зась Тожикистонга эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишда ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Зась, шунингдек, депутатларга Қозоғистондаги тинчликпарвар операция натижаларини маълум қилган. Унинг қайд этишича, операция натижасида шахсий таркиб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника йўқотишлари бўлмаган.