Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб хабар берди.
Ҳисоботда айтилишича, чора-тадбирлар яриморолнинг ғарбий ва шарқидаги транспорт линияларига таъсир кўрсатди.
“Шимолий Корея тушга яқин ҳарбий демаркация чизиғидан шимолдаги йўлларнинг бир қисмини портлатиб юборди. Ҳарбийларимиз тайёргарлик ва кузатувни оширмоқда”, — дейилади баёнотда.
Бир кун аввал Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР эҳтимол йўлларни портлатиб юборишга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Корея халқ армияси бош штаби 9 октябрда Корея Республикаси билан автомобиль ва темир йўлларни ёпишини ҳамда “жанубий чегарани қалъага айлантиришини” маълум қилди. Пхеньян “ҳудудий чегараларни изчил белгилаш бўйича амалий чора-тадбирларни” бошлаганини таъкидлади.