Ғарбий циклон Қозоғистоннинг катта қисмига ҳали ҳам таъсир кўрсатмоқда ва беқарор об-ҳаво шароитларини келтириб чиқармоқда. Унинг эпицентри мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида бўлади, бу ерда энг кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, кучли шамол ва дўл ёғиши кутилмоқда.
11-13 июнь кунлари Қостанай ва Ақтўбе вилоятларида, 11 июнда эса Алмати ва Жетису вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жанубда кундузги ҳарорат 35-40°C гача, жануби-шарқда эса 30-37°C гача кутарилади. Мамлакатнинг қолган қисмида ҳароратда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.