Яқин кунларда антициклон туфайли, Қозоғистон Республикасининг жанубий ярмида ёғингарчилик тўхтайди. Мамлакат шимолий қисмида эса момақалдироқ кутилади, ёмғир ва дўл ёғади.
Баъзи жойларда кучли шамол эсади, жанубда чанг бўронлари кузатилади. Давр оҳирига келиб эса мамлакатда ҳарорат сезиларли даражада кўтарилади.13:40, 20 Май 2020
Кейинги уч кун ичида момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини эълон қилишди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.