Келгуси йили “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади
ТASHKENT. Кazinform - “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммит келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этган қўшни давлат президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон раҳбари саммит чоғида давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё ” форматидаги учрашуви ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бераётганини таъкидлади.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
“Биз очиқ ва натижага асосланган мулоқотни яратдик, чегаралар, сув, энергетика, савдо ва транзит йўналишларидаги кўплаб масалаларни ўз кучимиз билан ҳал қилиб келмоқдамиз. Шунингдек, “Марказий Осиё ” формати доирасида дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштирдик. Биз аниқ биламизки, минтақамиз келажаги, унинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши фақат бизнинг сиёсий иродамизга боғлиқ”, — деди Ўзбекистон президенти.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келгуси йили “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматида навбатдаги саммитга мезбонлик қилади.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
“Келгуси йили Ўзбекистонда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммитни ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз. У минтақа келажаги учун сармоя жалб этишга бағишланади”, - деди Ш.Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Германия” саммити бўлиб ўтди.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.