Келгуси йилда Ўзбекистон ҳукумати аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга 39 миллион доллар ажратади
TASHKENT. Kazinform – 2025 йилда ўзбекистонликларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қашшоқликни қисқартириш учун давлат бюджетидан 500 миллиард сўм (тахминан 39 миллион доллар) йўналтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва “Ижтимоий карта” ягона тизимини жорий этишга йўналтирилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тизим орқали 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилиб, 50 га яқин чегирмалар тақдим этилмоқда.
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати
Бундан ташқари, даромадидан маҳрум бўлган ва соғлиғи бўйича меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларни ижтимоий суғурта қилиш тўғрисида қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.
Қайд этиш жоизки, кейинги 4 йилда Ўзбекистонда қашшоқлик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга камайди. Келгуси уч йилда бу кўрсаткични 7 фоизга тушириш режалаштирилган.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы