“Йил бошидан буён мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бозорлар ҳолатини баҳолаш бўйича батафсил инвентаризация ишлари олиб борилди. Бу ишларни ҳокимликлар, давлат даромадлари, фавқулодда вазиятлар, давлат архитектура-қурилиш назорати, санитария-эпидемиология назорати органлари вакиллари билан биргаликда амалга оширдик. Ҳудудларга ташрифлар якунлари бўйича биз бозорларни модернизация қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқдик. Шундай қилиб, 2024-2025 йилларга мўлжалланган марказлаштирилган “Йўл харитаси”га асосан 115 та бозорни модернизация қилиш режалаштирилган”, — деди у.
Қўмита раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилда 16 та бозорда модернизация ишлари якунланиши керак.
Улар орасида Алмати шаҳридаги “Сауран”, “Сариарқа”, “Саудакент”, “Тигрохоуд”, “Кенжехан-1” ва “Кенжехан 2” бозорлари бор. Йил охирига қадар Чимкент шаҳрида 3 та, Алмати вилоятида 1 та, Жамбил вилоятида 2 та, Қостанай ва Улитау вилоятларида 1 тадан, Туркистон вилоятида 2 та бозор таъмирланади. Келгуси 2025 йилда эса 99 та бозорни модернизация қилиш режалаштирилган”, — деди Айдар Адилбеков.