«2023 йилги республика бюджети даромадлари 17,8 триллион тенгени ташкил этади. Нефт даромадларининг улуши аста-секин камайиб бормоқда. Масалан, бу йил у 40,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга бориб 21,8 фоизгача камаяди. 2023 йилда нефт секторидан олинадиган даромад 1,4 триллион тенгегача камаяди ва 5 триллион тенгени ташкил этади. У пасайишда давом этади»
, - деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, 2023 йилда Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт 2,2 триллион тенгени, мақсадли трансферти эса 1 триллион тенгени ташкил этади.