Давлат раҳбари Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
Шунингдек, икки Давлат раҳбарлари видеоалоқа орқали Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми ишида иштирок этадилар.
29-30 ноябр кунлари Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари Франция ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади.
Фото:t.me/bort_01