1 октябр – Кексалар куни муносабати билан энг кам миқдорда пенсия олувчи 91 672 нафар пенсионер ва пенсия ёшидаги фуқароларга 2,5 ОҲК (7950 тенге) миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Тўловларнинг умумий миқдори - 730 миллион тенгени ташкил этади.
Тўлов «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси Астана бўлимининг Ижтимоий тўловларни идоралараро ҳисоблаш маркази бўлимининг рўйхатлари асосида пойтахтда рўйхатга олинган ва доимий яшовчи ёши бўйича пенсионерларга амалга оширилади.
Ижтимоий тўлов 3 октябргача амалга оширилади.