Айни пайтда Қозоғистонда жами 111492 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Ўтган суткада 128 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 106 187 нафарга етди.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари яна кўпая бошлаган. 28 октябрь куни 268 одам ушбу касалликка чалингани ҳақида хабар бергандик, ундан бир кун олдин эса 148 кишида вирус аниқланган.