Айни пайтда Қозоғистонда жами 368 748 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2892 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 329 918 нафарга етди.
09:15, 21 Май 2021
Кеча Қозоғистонда 2267 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 2267 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.