ҚазМунайГаз ва CITIC Group раҳбарлари CASPI BITUM кенгайтириш лойиҳасини муҳокама қилдилар

ASTANA. Kazinform - “ҚазМунайГаз” МК” АЖ бошқаруви раиси Асхат Хасенов Хитойнинг CITIC Group компанияси директорлар кенгаши раиси Си Гуохуа ва CITIC Resources Holdings Limited бош ижрочи директори Хао Вейбао билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: АО НК КазМунайГаз

Томонлар Ақтау битум заводининг («CASPI BITUM» МЧЖ) ишлаб чиқариш қувватини йилига 1,5 миллион тоннагача кенгайтириш лойиҳасининг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар. Ўтган йили «NJPEC» институти (Хитой) лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқди, шунингдек, заводнинг техник аудитини ўтказди. Жорий йил май ойида қурилиш бўйича РС-шартномаси имзоланган бўлиб, ҳозирда батафсил лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: АО НК КазМунайГаз

Қозоғистон учун битум ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг стратегик аҳамиятини инобатга олган А.Хасенов заводни 2025 йилги йўл қурилиши мавсуми бошланишидан олдин ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: АО НК КазМунайГаз

Шунингдек, CITIC Group раҳбарлари билан учрашувлар чоғида «Каражанбасмунай» АЖ қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти масалалари муҳокама этилди.

Фото: АО НК КазМунайГаз