Kazinform мухбири тоғ чанғиси бўйича совринли ўринни қўлга киритди

Фото: Фото: Еламан Турисбековнинг шахсий архиви

ALMATY. Kazinform – Oi-Qaragai оромгоҳида ОАВ вакиллари ўртасида тоғ чанғиси бўйича иккинчи очиқ “Қозоғистон-2024” кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақа ташкилотчиси Халқаро Журналистлар-чанғичилар клуби (SCIJ Kazakhstan) хабарига кўра, 20 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этган мусобақа БОННЕ тартибига асосан “Қарақал-7” тоғ-чанғи йўлида бўлиб ўтди.

Фото: Еламан Турисбековнинг шахсий архиви

Мусобақа якунларига кўра, 18-35 ёшли эркаклар ўртасида учинчи ўринни алматилик Kazinform мухбири Еламан Турисбеков қўлга киритди.

Фото: Еламан Турисбековнинг шахсий архиви

“Мусобақа жуда юқори савияда ўтди. Тўғрисини айтсам, ўзимни ғолиблар қаторида кўришни кутмагандим. Ўзим чанғи спортини 1 йил олдин бошлаганман, ўтган йили бу мусобақада қатнашганман ва ғолиб бўлмаганман. Энди бу йил омадимни яна бир бор синаб кўришга қарор қилдим. Натижада 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида учинчи ўринни эгалладим. Мен жуда бахтлиман. Келгусида бундай мусобақаларда қатнашишга ҳаракат қиламан”, – дейди Еламан.

Ҳамкасбимиз Еламан Нуртасулни мукофоти билан табриклаб, меҳнатини янада кўпайтириш, юксак марраларни забт этишини тилаб қоламиз.