Давлат Байроғи Чимкент-Тошкент автомобил йўли бўйидаги «Мәңгілік ел» боғида жойлашган.
Умумий қиймати 35 млн тенгелик лойиҳа доирасида байроқ атрофи ободонлаштирилиб, ўриндиқлар ўрнатилди.
Маросимда сўзга чиққан зиёлилар вакиллари байроқни кўкларга кўтариш ёшларга, келажак авлодларга юксак руҳ бағишлашини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Баланд тепаликка ўрнатилган катта байроқ ва пьедесталнинг мустаҳкам конструкцияси юртнинг қудрати ва шон-шуҳратини, буюк тарихи ва келажагини ифодалайди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев