Ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, дўл тушиши ва кучли шамоллар кузатилиши мумкин.
Мамлакат жанубида, шунингдек, Алмати вилояти ва Жетису вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик мўл бўлиши кутилади.
Ойнинг биринчи ўн кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати ошиб, кучли ва жуда кучли иссиқ кузатилади:
- мамлакатнинг ғарбида 18… 27°С дан 30… 38°С гача;
- Манғистау вилоятида 22… 30°С дан 35… 40°С гача, вилоятнинг жанубида 43°С гача;
- шимоли-ғарбида 17… 25°С дан 33… 40°С гача;
- республика шимолида 20… 28°С дан 33… 38°С гача;
- марказда 23… 33°С дан 32… 40°С гача;
- жанубда 25… 33°С дан 37… 44°С гача;
- мамлакатнинг жануби-шарқида 23… 28°С дан 33… 42°С гача.
Павлодар вилоятида кундузги ҳаво ҳарорати 28… 33°С дан 20… 25°С гача ўзгариб туради.
Республика шарқида жазирама иссиқ аста-секин пасайиб, кундузги ҳаво ҳарорати 30… 38°С дан 25… 35°С гача тушади.
Умуман олганда, ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида барқарор иссиқ даврлар жала ёмғирлар, момақалдироқ, кучли шамол ва чанг бўронлари билан алмашиб туради. Қозоғистоннинг катта қисмида энг иссиқ кунларда кундузги ҳаво ҳарорати 33… 39°С гача, республика ғарби ва жанубида эса 35… 45°С гача кўтарилади. Айрим кунларда ҳарорат пасайиши ҳам кутилмоқда: республика шимолий қисмида кундуз 20… 28°С гача, жанубий қисмида эса 23… 33°С гача тушади.
Эслатиб ўтамиз, Қазгидромет 2-4 июль кунлари учун Қозоғистон бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилган эди.