Қазгидромет: бугун бир қатор ҳудудларида дўл ёғиб, кучли шамол эсади

ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» 21 август куни об-ҳаво билан боғлиқ огоҳлантириш эълон қилди.

Фото: акимат Алматы

Синоптиклар прогнозига кўра, мамлакатнинг шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Айрим жойларда кучли жала ёғади.

Жанубда ва ғарбда 38 даражагача иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Кўплаб вилоятларда юқори ёки ўта юқори ёнғин хавфи мавжуд.