Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, кундузи Ақмола вилоятида кучли ёмғир ёғиши, чақмоқ, дўл ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Фақатгина республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларида антициклон таъсирида ҳаво ёмғирсиз бўлади.
Кун давомида Атирау, Жамбил вилоятлари, Манғистау, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Улитау, Абай вилоятларининг жанубида 35-38°С иссиқ ҳаво ҳарорати кутилмоқда.
Алмати вилоятининг ғарбий ва жанубида, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳамда Қостанай вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи мавжуд.