Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимоли ва шимоли-ғарбий қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақатгина мамлакат жанубида, жануби-шарқида, шарқида ва марказида Мўғулистон антициклонининг таъсири туфайли ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади.
Ғарб, шимолий ва шимоли-ғарбда қор ёғиши, муз қотиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шимолий Қозоғистон, Қарағанди, Атирау, Алмати, Манғистау вилоятлари, Туркистон, Жамбил вилоятларининг тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин.