«Мен жами 60 миллион долларлик молиявий ёрдам беришни расман эълон қиламан, жумладан, энг кам ривожланган мамлакатлар учун Доҳа ҳаракат дастурини амалга ошириш учун 10 миллион доллар ва дастур натижаларини қўллаб-қувватлаш ва кам ривожланган мамлакатларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш учун 50 миллион доллар ажратилади», - деди Қатар амири Доҳада бўлиб ўтган БМТнинг кам ривожланган давлатлар бўйича бешинчи очиқ конференциясида.
Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятни Қатардан ўрнак олишга ва Доҳа дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга «ташаббус кўрсатишга» чақириб, буни кам ривожланган мамлакатлар халқи олдидаги «инсонпарварлик бурчи» деб атади.
Доҳа ҳаракат дастури - 2022 йил март ойида келишилган кам ривожланган мамлакатлар ривожланиши учун йўл харитасидир. У олтита асосий йўналишни кўрсатади: қашшоқликни бартараф этиш; фан, технология ва инновациялар салоҳиятидан фойдаланиш; таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш; халқаро савдо ва минтақавий интеграцияни ривожлантириш; иқлим ўзгариши ва пандемиядан кейинги тикланиш билан боғлиқ чоралар кўриш; халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.