1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасидаги дипломатик ва махсус паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;
3. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Қатар Давлати Таълим ва олий таълим вазирлиги ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
4. Астана шаҳри маъмурияти ва Доҳа шаҳар муниципалитети ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишув;
5. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Қатар Давлати Савдо ва саноат вазирлиги ўртасида савдо соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув тўғрисидаги битим;
7. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қатар Давлати Муниципалитетлари вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
8. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Метрология ва стандартлаштириш институти ва Қатар Давлатининг Стандартлаштириш бўйича бош ташкилоти ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
9. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Қатар Давлати Спорт ва ёшлар вазирлиги ўртасида спорт соҳасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган биринчи ижро дастури;
10. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Қатар Давлати Маданият вазирлиги ўртасида маданият ва санъат соҳасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастур;
11. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Қатар Давлати Туризм миллий кенгаши ўртасида туризм ва маркетинг чора-тадбирлари соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
12. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Қатар Давлати Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия институти ўртасида дипломатлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Фото : t.me/bort_01