2026 йил 25 сентябрь – Қозоғистон Республикасида Умуммиллий мотам куни

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон Президенти номига ҳамдардлик телеграммалари келиши давом этмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти номига Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар давомида қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари келиши давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Фото: Акорда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевга, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари ҳамдардлик билдиргани учун миннатдорлик изҳор этиб, халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳамжиҳатлиги алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.