«Каспий қувур консорциуми тармоғидаги ишлар давом эттилирмоқда. Ҳозирда иккита кўчма бандаргоҳ (ВПУ-2 – Таҳр.) фойдаланишга топширилди, яъни апрел ойи охирида таъмирлаш ишлари якунланди. Бу, ўз навбатида, нефт қувурларининг 100% қувватини таъминлаш учун етарли. Зарар кўрган яна бир мобил бандаргоҳ таъмирланмоқда. Хусусан, бу агрегат аввалроқ ишга туширилиши керак эди. Шунинг учун иш давом этади», - деди Болат Ақшолақов.
Вазирнинг аниқлик киритишича, Каспий қувур консорциуми ҳозирги вақтда тўлиқ қувват билан ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ВПУ-2 март ойининг охирида шикастланган ва вақтинча ишдан чиққанди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов