Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда Каспий денгизида браконерлик ва биологик хилма-хилликнинг олдини олиш бўйича бир қатор ташкилий-амалий чора-тадбирларни бошлади.
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш давомида Каспий денгизининг Қозоғистон секторида белгиланган режимларга риоя этилиши устидан назорат кучайтирилишини маълум қилади.
Хусусан, давлатнинг табиий бойликларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш бўйича бир қатор қўшма рейдлар ўтказиш режалаштирилган», — дея хабар беради Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати.