Бу ҳақда Шимолий Каспий лойиҳаси оператори NCOC бошқарувчи директори Оливье Лазар маълум қилди.
“Бугунги муҳим маррага NCOC ходимлари ва пудратчиларнинг ғайриоддий фидойилиги ва тажрибаси туфайли эришилди, улар учун биринчи ўринда хавфсизлик, иккинчи ўринда ишлашдир. Биз акциядорларимизга, республика ва вилоят давлат органларига кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Бу муваффақият жамоавий иш, профессионаллик ва барча иштирокчиларнинг ҳиссаси исботидир”, — деди Оливье Лазар.
“Қашаған” конини саноат жиҳатидан ўзлаштириш 2016 йилда бошланган. Бу сўнгги 40 йил ичида очилган энг йирик нефть конларидан биридир. Унинг қайта тикланадиган захиралари тахминан 9-13 миллиард баррель (1-2 миллиард тонна) нефтни ташкил қилади. Денгиз тубида 4200 метр чуқурликдан нефть қазиб олинади. Конни ўзлаштириш лойиҳасининг I босқичига қарийб 55 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каспий қувурлари консорциуми Қозоғистондан 56 миллион тонна нефть ташигани ҳақида хабар берган эдик.