«Бу менинг Араб оламига Президент сифатида келган илк сафарим. Қозоғистон сизнинг давлатингиз билан ўртадаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик бўйича катта ютуқларга эришилди. Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, ишонч ва ўзаро яқинлик бор. Шу сабаб алоқаларимизнинг истиқболи юқори деб ўйлайман. Ушбу ташрифимдан мақсад – давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш. Вақт бир жойда турмайди. Шунинг учун янги куч ва ҳаракат керак. Шу сабабли бугунги ташрифин алоҳида аҳамиятга эга деб биламан», - деди Қозоғистон Президенти.
Муаллиф: Аян Бекенўғли