Қасим-Жомарт Тоқаев жаҳон криптоиндустрияси вакили билан учрашди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Binance асосчиси Чанпэн Чжаони қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Digital Bridge 2025 халқаро форумида Қасим-Жомарт Тоқаев Binance асосчиси Чанпэн Чжао билан учрашди.

Фото: Kazinform

“Президент глобал криптовалюта саноати ва молиявий технологиялар экотизимини шакллантиришда Чанпэн Чжаонинг ҳиссасини юқори баҳолади. Унинг 2022 йилда Қозоғистонга қилган ташрифи натижасида Binance Lab негизида криптоиндустрия учун минтақавий хаб очиш бўйича меморандум имзоланди. Ўшандан бери мамлакатимизда блокчейн ва криптотехнологиялар соҳасида кўплаб истиқболли лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилди”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Давлат раҳбари Telegram асосчиси Павел Дуровни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.