«10-11 феврал кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади.
10 феврал куни Қасим-Жомарт Тоқаев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқадилар.
11 феврал куни Давлат раҳбари Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади ва мамлакатдаги қатор йирик саноат корхоналарига ташриф буюради», — деб ёзди Б.Уали Facebook саҳифасида.