Давлат раҳбари Вьетнам Президентининг келгусидаги барча ташаббусларига муваффақият, дўст Вьетнам халқига эса фаровонлик тилади.
“Ишончим комилки, ушбу лавозимда хизмат қилаётган даврингизда ажойиб мамлакатингиз баркамол ва барқарор жамият барпо этиш йўлида янада гуллаб-яшнайди ва изчил ривожланади. Қозоғистон ва Вьетнамни ўзаро ишонч ва умумий манфаатларга асосланган яқин муносабатлар боғлаб туради. Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз манфаатлари йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлардан фойдаланишга тайёрман”, — дейилади телеграммада.