Қуръон ибодат уйининг марказий залида ўқилди.
Масжид Ўзбекистон Президентининг Туркистон аҳолиси ва барча қозоғистонликларга совғаси сифатида қурилган.
Бино анъанавий ислом элементларини замонавий қурилиш технологиялари билан уйғунлаштирган. Фасад ва ички қисм миллий безаклар ва мусулмон хаттотлиги билан безатилган. Минораларнинг баландлиги 61 метрни ташкил қилади.
Ибодатхона янги муҳандислик тармоқлари билан жиҳозланган. Шунингдек, ободонлаштирилган ҳудудда ёритиш тизимлари, дам олиш масканлари ва фавворалар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ТДТнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Туркистон шаҳрига ташриф буюрди.