Президентлар Ғалаба байрами муносабати билан бир-бирини табриклаб, қардош халқларга тараққиёт ва фаровонлик тилади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Кўп қиррали шерикликни янада ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро ишонч билдирилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, хусусан, жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари президентларининг маслаҳат учрашуви масаласини ҳам кўриб чиқдилар.