Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатларни қайд этиб, олий даражадаги сиёсий мулоқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида икки давлат президентлари маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Учрашувда ахборот-мафкуравий, маданий-гуманитар, таълим ва ёшларга оид сиёсат соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент “Заковат” халқаро интеллектуал ўйинининг Астана шаҳрида ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирди ва бундай тадбирлар халқларимизни янада яқинлаштиришини таъкидлади.