“Биз Сизнинг ташрифингиз Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун жуда фойдали бўлишига ишонамиз. Бизнинг сиёсий тизимларимизда Президент администрациялари алоҳида ўрин тутади. Мен ҳар доим маъмуриятлар ўртасидаги ишчи муносабатларни фаоллаштиришни қўллаб-қувватлайман. Бир-биримиз билан алоқаларимиз кучайган сари Марказий Осиёда барқарорлик ва минтақавий интеграция мустаҳкамланади. Чунки Қозоғистон ҳам, Ўзбекистон ҳам асосий кўрсаткичлар бўйича йирик давлатлар ҳисобланади. Мамлакатларимиз ҳозир тараққиётнинг бурилиш босқичида турибди. Бизга тинчлик ва хавфсизлик зарур. Фақат шундагина ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошира оламиз”, — деди Президент.
Давлат раҳбари 2026 йил Қозоғистонда рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилинганини таъкидлади.
“Мен Бухорога қилган амалий таршрифимни мамнуният билан эслайман. Биз Ўзбекистоннинг кўплаб соҳаларда, жумладан, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштиришда эришган ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Дунё сунъий интеллектнинг жадал ривожланишига интилмоқда. Шу муносабат билан биз ҳам замонавий тенденцияларга мослаша олишимиз керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий табрик йўллади.