Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон раҳбарларини Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президент Сердар Бердимуҳамедов ва Туркманистон халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси, Аркадаг Гурбангули Бердимуҳамедовга табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Фото: Kazinform

Давлат раҳбари қардош Туркманистон ушбу қутлуғ санани нуфузли ва тараққий этган давлат сифатида кутиб олаётганини, бу ютуқларнинг негизида туркман халқининг аҳиллиги ва бирдамлиги, бой маданияти ҳамда бунёдкорлик руҳи мужассам эканини таъкидлади.

«Мустақилликка эришганингиздан буён мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий янгиланиш, халқ фаровонлигини ошириш борасида ҳайратланарли ютуқларга эришди. Ўзининг бетарафлик тамойилига содиқ қолган давлат сифатида халқаро мавқеини мустаҳкамлади. Қозоғистон Туркманистон билан дўстона муносабатларини юксак қадрлайди, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият беради», — дейилади табрик телеграммасида.

Қозоғистон Президенти Туркманистон раҳбариятининг давлат манфаатлари йўлидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар қардош туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қозоғистон халқини Меҳнат куни билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди.