Қасим-Жомарт Тоқаев 'ШҲТ+' саммитида иштирок этди

ASTANА. Кazinform — Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши 'ШҲТ+' форматида давом этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Саммитда сўзга чиққан Президент Қирғизистоннинг ШҲТга раислиги юқори даражада ўтаётганини таъкидлади.

— Қирғизистон Ташкилот аъзоларини сафарбар қилди ва "Барқарор тинчлик, ривожланиш ва фаровонлик учун бирлик" шиори остида бизнинг таклифларимиз асосида мазмунли кун тартибини шакллантирди. Ишончим комилки, Бишкек саммити натижалари бизни умумий мақсадларга бир қадам яқинлаштиради ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотини Евроосиё маконида барқарорликни сақлашнинг асосий устунларидан бири сифатида мустаҳкамлайди, — деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев умумий стратегик вазифага эътибор қаратди. Унинг фикрича, куч ишлатиш ва қарама-қаршилик ўрнига ўзаро масъулият, биргаликдаги ривожланиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик устунлик қиладиган янги дунё тартиби шакллантирилиши керак.

– ШҲТнинг кўп йиллик тажрибаси шуни аниқ кўрсатадики, халқаро майдонда бундай интеграциянинг энг намунали модели “Шанхай руҳи”дир. Ташкилот фаолиятидаги тенглик ва консенсус тамойиллари, аслида, кўп томонлама ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантиришнинг энг яхши ўлчовига айланди. Шунинг учун мен ШҲТнинг асосий тамойилларини БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро кўп томонлама ҳамкорлик ва тинчлик дипломатияси кунига бағишланган махсус резолюциясида мустаҳкамлашни таклиф қиламан, – деди Президент.