Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни аэропортда кутиб олди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни пойтахт аэропортида Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ҳурматли меҳмонни кутиб олиш учун аэропортда фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фото: Ақорда

Марказий Осиёнинг нуфузли давлатлари орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон номлари кўп тилга олинади. Сиёсий давомийликдан ташқари, икки давлат савдо-иқтисодий ҳамкорликни асосий устувор йўналиш сифатида белгилаб олган.

Фото: Ақорда

7-8 август кунлари қўшни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлади. Ушбу давлат ташрифи давомида кўплаб муҳим келишувларга эришилиши мумкин.

Фото: Ақорда

Шу ўринда Kazinform агентлиги мухбири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва савдо алоқаларини кўздан кечирди.