Қасим-Жомарт Тоқаев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Президенти Сербия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Сербия халқининг бирлиги, озодлиги ва давлат байроғи куни муносабати билан Сербия Президенти Александр Вучич икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Қасим-Жомарт Тоқаевни Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Давлат раҳбари ушбу шараф учун Александр Вучичга ва бутун Сербия халқига самимий миннатдорчилик билдириб, ушбу юксак мукофотни икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч рамзи сифатида қабул қилишини айтди.

Президент қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли Қозоғистон-Сербия ҳамкорлиги келажакда икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Сербия Президенти Александр Вучич Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган эди.