Қирғизистон Президенти Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президентининг Қирғизистонга режалаштирилган расмий ташрифига алоҳида эътибор қаратилди.
Президентлар бўлажак олий даражадаги музокаралар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.