Бугун Қозоғистон Президенти Канцлер Ангела Меркель билан музокаралар олиб боради. Давлатлар раҳбарлари икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. Қасим-Жомарт Тоқаев сафар чоғида Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан ҳамда ГФРнинг нуфузли сиёсатчилари билан учрашув ўтказади.
Давлатимиз раҳбари 6 декабрь куни Берлин Евроосиё Клубининг 28-чи мажлисида иштирок этиб, унда нутқ сўзлайди. Шунингдек, бирқатор немис компаниялари раҳбарлари билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасига расмий ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.