Боку аэропортида Қозоғистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов кутиб олди.
Ташриф доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон президентларининг кичик ва кенгайтирилган музокаралари режалаштирилган. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали масалаларини кўриб чиқадилар. Музокаралар натижасида бир қатор шартномалар имзоланади.