Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини Ақордада кутиб олди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни кутиб олди. Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.

Шундан сўнг, мартабали меҳмонни ташрифи муносабати билан тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Озарбайжон Президенти мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон гилам бўйлаб юришди.

Унинг олдига етиб келганида, меҳмон тўхтаб, сал бошини эгиб, ҳурмат бажо келтирди. Сўнгра давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.

Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, айни дамда икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб бормоқда. Шундан сўнг Қозоғистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтади.

Фото: Ақорда

Кеча олий мартабали меҳмонни Астана аэропортида Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олган эди.

Аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида Каzinform агентлигига эксклюзив интервью бериб, икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси, транспорт-логистика ва нефть-газ соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, шунингдек, “яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва Туркий давлатлар ташкилоти ташаббуслари истиқболлари ҳақида гапирган эди.