Қасим-Жомарт Тоқаев Латвия Президентига табрик телеграммаси йўллади

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Латвия Президенти Эдгарс Ринкевични миллий байрам – Латвия Республикасини эълон қилиш куни билан табриклади, деб хабар берди Ақорда.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Эдгарс Ринкевични Латвия Республикасини эълон қилиш куни билан табриклади.

– Давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада кенгайишига ишонч билдирди. Шунингдек, у Эдгарс Ринкевичга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва Латвия халқига фаровонлик тилади, – дейилади Ақорда хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Камбоджа Бош вазирини табриклади.