Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қозоқ бастакори Қурманғази номидаги Болалар ижодиёти марказининг очилиш маросимида иштирок этган.
Икки Давлат раҳбарлари биргаликда Болалар ижодиёти марказининг янги кабинетлари, ўқув хоналари, заллари ва ижодий студияларини кўздан кечирди.
Объектнинг биринчи тошини қўйиш 2023 йил март ойида бўлиб ўтди. Лойиҳа 3 ойда, қурилиш 9 ойда якунланди.
Марказ 1,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бинонинг умумий майдони 2 700 квадрат метрни ташкил этади. Икки қаватли бинода бир неча сменада 600 нафар боланинг мактабдан ташқари таълим олишига барча шароит яратилган.
Маъруза зали, шахмат синфи, пазандачилик синфи, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик студияси, хореография зали ва спорт зали, овоз ёзиш хонаси, мусиқа ва вокал синфи, фото ва видео монтаж хоналари, веб-дизайн ва робототехника, фаоллар зали ва 3d-моделлаштириш синфи кўзда тутилган. IT -стартаплар ва Озарбайжон миллий маданиятига, жумладан, гиламдўзлик санъатига алоҳида эътибор қаратиш режалаштириляпти.