Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Виллем-Александрни Нидерландиянинг миллий байрами билан табриклади

ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари телеграммада Нидерландия Қирол куни байрамида акс этган миллий бирдамлик ва бирлик қадриятлари туфайли келажакда ҳам ўсиб, гуллаб-яшнашига ишонч билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

– Қозоғистон — голландлар санъати ва маданиятида илдиз отган лоланинг ватани. Бугун у халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзига айланди. Биз Нидерландия билан узоқ йиллик муносабатларни юқори баҳолаймиз ва икки халқ манфаати йўлида турли соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқмиз, — дейилади мактубда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Виллем-Александрга эзгу ташаббусларида муваффақиятлар, шунингдек, Қироллик оиласи ва Нидерландия халқига қут-барака тилади.